Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусдаги ресторанларнинг бирида оммавий муштлашув бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқдан скриншот
Ижтимоий тармоқда Нукусдаги «Ниагара» ресторанида оммавий муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Унда ресторан олдида 15-20га яқин йигитлар ўзаро муштлашгани тасвирланган.
Воқеа юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ расмий маълумот берди. Унда қайд этилишича, ҳолат 11 ноябр куни тунги соат 23:00лар атрофида юз берган. Шу куни муштлашув натижасида тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилганлар аниқланмаган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторан ходимини дўппослаган шахслар устидан жиноят иши очилганди.
Мавзуга оид
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025