Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга импорт гўшт асосан Беларусдан олиб келинмоқда
Ўзбекистон 10 ойда хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.
Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Беларусь – 16,2 минг тонна;
- Қозоғистон – 3,5 минг тонна;
- Украина – 2,3 минг тонна;
- Россия – 606 тонна;
- Молдова – 600 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.
Мавзуга оид
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:25 / 03.03.2026
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда энергоресурслар ишлаб чиқариш қандай ўзгарди?
07:44 / 03.03.2026
Made in China: Хитой импортига қарам давлатлар (харита)
15:28 / 02.03.2026