10:10 / 23.12.2021
9285

Халқаро коалиция ҳарбий авиацияси Яман пойтахтига зарбалар берди

Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий самолётлари исёнчи ҳусийларнинг Яман пойтахти Санодаги позицияларига зарбалар бермоқда. Бу ҳақда Aden al-Gad портали хабар берди.

Фото: @lArabiya_Eng/twitter.com

Маълумотларга кўра, зарбалар асосан ҳусийлар позицияларига ҳамда уларга тегишли ҳарбий омборларга берилмоқда.

Шаҳарда бир нечта кучли портлаш юз берган, Санонинг марказий қисмида эса электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, кўприклардан бирига зарар етган.

Коалиция маҳаллий аҳолини огоҳ бўлишга ва ўз уйларини тарк этмасликка чақирган.

20 декабрда ҳам халқаро коалиция самолётлари Сано халқаро аэропорти ҳудудига бир нечта зарба берган. Ўшандан кейин аэропортда БМТ ва бошқа ташкилотларнинг инсонпарварлик юклари қабул қилиниши тўхтаб қолган. Зарбалар берилишидан олдин коалиция қўмондонлиги халқаро инсонпарварлик миссиялари ва фуқаро ходимлардан аэропорт ҳудудини тарк этишни талаб қилган.

Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги ихтилоф 2014 йил августдан бери давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, унинг оқибатида мамлакат аҳолисининг 80 фоизга яқини, яъни 24 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтожлик сезмоқда, 3 млнга яқин одам доимий яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлган.  

Top