16:50 / 17.01.2022
3316

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилди

COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 2,6 млн дозага етди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ССВ Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори қарийб 50 миллион дозага етгани ҳақида хабар қилди.

«Бугун юртимизга 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир», дейилади хабарда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 3 500 460 дозаси Moderna;
  • 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40,6 млн доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланган.

 

Top