Киев Москвага ультиматум қўйди
Таъкидланишича, Россиянинг Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ бериши учун 24 соат вақти бор.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиядан Украина чегараси ва Қримдаги ҳаракатлари бўйича батафсил изоҳ беришни талаб қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Вена ҳужжатига кўра, Россия ҳарбий ҳаракатларининг мақсади, аниқ ўрни ва якунланиш муддати ҳамда ҳарбийлари ва техникалари сони ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши шарт», — дейилади хабарда.
Кулебанинг қўшимча қилишича, Россияда жавоб тақдим этиш учун 24 соат вақт бор.
«Жавоб қайтарилмаса ёки етарлича маълумот тақдим этилмаса, Украина Россия ва Вена ҳужжатининг бошқа иштирокчиларига фавқулодда учрашув чақириш тўғрисида мурожаат қилади, унда Россия тушунтириш беради», — дея қўшимча қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Украина «барча дипломатик имкониятлардан» фойдаланган ҳолда ўз хавфсизлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
07:50
«Экозащита!» асосчиси Россиядан Германияга уран импортини танқид қилди
02:02
Украина Россиянинг Ҳарбий-денгиз флоти кемалари Қора денгизни тарк этганини маълум қилди
21:45 / 09.01.2025
Россия Оқтов яқинидаги авиаҳалокатнинг холисона тергов қилинишидан манфаатдор — Песков
21:02 / 09.01.2025