15:36 / 10.03.2022
39382

Кремль: Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашув масаласи муҳокама қилинмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасида учрашув ўтказилиши мумкин. Бу масала Туркиядаги ТИВ раҳбарлари учрашувида муҳокама қилинган.

Фото: ТАСС

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашув ўтиши мумкинлигини истисно қилмади: «Киев доимий Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашув ташкил қилиш таклифи билан чиқмоқда. Ҳозир бу масала ТИВ раҳбарлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилиняпти», деб Песковнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Путиннинг матбуот котиби бу сўзларни айтаётганда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Туркиянинг Анталья шаҳрида мезбон мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу иштирокида мулоқот ўтказишаётганди. Лавров учрашув давомида чиндан Путин ва Зеленский учрашуви масаласи муҳокама қилингани, аммо Россия шунчаки учрашиш учун учрашув ўтказишга қарши эканин айтди. Унинг фикрича, бундай учрашувларда аниқ келишувга эришиш керак.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский бир неча марта россиялик ҳамкасбини юзма-юз учрашиб, гаплашишга чақирганди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top