09:16 / 11.03.2022
8875

Тижорат банкларида доллар сотув курси 11 000 сўмга етди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 11 март, жума куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Фото: Kun.uz

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 870 - 10 930 сўмдан, сотиш 11 000 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги максимал кўрсаткич.

Сўнгги марта банкларда доллар курси кеча, пайшанба куни жиддий кўтарилганди. 10 март куни 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 970 сўмни ташкил қилди.

10 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди. Унга кўра, бир доллар 10 957 сўм 36 тийинни ташкил қилди.

Top