Ўзбекистон | 15:06 / 24.03.2022
28588
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» 26–27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинади:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ туманларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази 17 март куни Ўзбекистонда 2022 йил март ойи учун илгари кузатилмаган даражада ёмғир ёғгани ҳақида маълум қилганди. Март ойи бошлангандан бери республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2-3 марта кўп бўлган. Тошкентда деярли 2 ойлик миқдорда ёғингарчилик ёғган.