Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода аёл ҳомиласини аборт қилдириш пайтида вафот этди
Бу айнан мазкур туғуруқхонада бир ойнинг ичидаги иккинчи ўлим ҳолати бўлди. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан Бухорога келин бўлиб тушган 30 ёшли Н.Р. икки ойлик ҳомиласини олдириш учун Бухоро шаҳар туғуруқхонасига мурожаат қилган. Аборт жараёнида аёл вафот этган.
Маълумотни Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Нодир Жўраев ҳам тасдиқлаб, ҳолатни прокуратура ўрганаётганлигини, ушбу воқеа сабаб туғуруқхона бош шифокори ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганлигини билдирди. Аммо у аёлнинг ўлимига айнан нима сабаб бўлганлигини очиқламади.
Бу ушбу туғуруқхонада оналар ўлими бўйича кузатилган биринчи ҳолат эмас. Жорий йилнинг 9 март куни 23 ёшли аёл айнан шу ерда эгизак фарзандларни дунёга келтирган ва икки кун ўтиб вафот этганди.
Мавзуга оид
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
13:00 / 01.11.2025
Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павилион қурди
12:19 / 30.10.2025