Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июндан бошлаб бензин нархи ошиши кутиляпти
2022 йил 1 июнь кунидан бошлаб нефть маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.
Фото: Getty Images
Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб 10 фоизга индексация қилиниши маълум қилинди.
Хусусан, айрим нефть маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади:
Нефть маҳсулотлари
- 1 тонна АИ-80 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралдан бери 240 минг сўм эди);
- 1 тонна АИ-92, АИ-93 ва АИ-95 бензини 275 минг сўм (ўзгаришсиз қолдирилган);
- 1 тонна дизель ёнилғиси 264 000 сўм (24 минг сўмга қимматлайди).

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи
- бензин – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 минг сўм;
- дизель ёнилғиси – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 минг сўм;
- суюлтирилган газ – 1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 минг сўм;
- сиқилган газ – 1 куб метр учун 550 сўм.
Аввалроқ АИ-80 маркали бензин нархи қимматлашгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:51 / 02.02.2026
Бензинга нақд пулда тўлов тўхтатилади
15:29 / 29.01.2026
Бензин сифати шубҳа уйғотса, қаерга мурожаат қилиш керак?
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
15:22 / 30.12.2025