Ўзбекистон | 08:54 / 01.06.2022
14211
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи давлатлар сони кўпайди

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 102 та мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилда 94 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

  • Қозоғистон – 38,2 фоиз;
  • Россия – 25,2 фоиз;
  • Бразилия – 11,3 фоиз;
  • Беларусь – 4,4 фоиз;
  • Покистон – 3,5 фоиз;
  • бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.

Бундан олдин озиқ-овқат импорти ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатган омиллар маълум қилинганди.

Мавзуга оид