Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотлари асосан Хитойга сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон экспортидаги етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 826 млн доллар.
Кейинги ўринлардан мос равишда 700 млн доллар ва 577 млн долларлик маҳсулотлар сотилган Россия ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
Қозоғистон – 367 млн;
Қирғизистон – 262 млн;
Афғонистон – 235 млн;
Тожикистон – 139 млн;
Канада – 69 млн;
Эрон – 50 млн;
Туркманистон – 49 млн АҚШ доллари.
Бундан олдин Ўзбекистонга импорт олма асосан Эрондан олиб келинаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025