Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд долларга тенг бўлди
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Dreamstime
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 млрд АҚШ долларига ошган.
Маълум қилинишича, ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт – 8,3 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар 7,2 млрд доллар, хизматлар 1,1 млрд доллар олиб келган.
Шунингдек, импортга 12,2 млрд доллар сарфланган. Бунда, маҳсулотларга 11,2 млрд доллар кетган бўлса, хизматларга 930 млн доллар сарфланган.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси миқдори маълум қилинганди.
2022 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси – 2,6 млрд долларни ташкил этди. Бунда, экспорт – 700 млн доллар, импорт – 1,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Мавзуга оид
15:29 / 18.12.2025
Никоҳлар статистикаси: сентябрда энг кўп никоҳ қайд этилди
12:24 / 17.12.2025
Ўзбекистондан чинни энг кўп Қозоғистон ва Афғонистонга сотиляпти
10:43 / 17.12.2025
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
08:43 / 17.12.2025