Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди
Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, лицейларда имтиҳонлар жорий йилнинг 13 июлидан 16 июлига қадар (ҳар куни) 2 сменада ўтказилади.
Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Нукус давлат педагогика институти тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказишнинг аниқ муддатлари қўшимча равишда эълон қилинади.
Бундан олдин қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилиши хабар берилганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет муаммоси туфайли қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул узайтирилишини маълум қилди. Вазирлик қабул муддатига аниқлик киритмаган.






Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025