Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 156 та тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Аксилмонопол қўмитага кўра, январ-август ойларида Тошкент шаҳрида жами бошланғич қиймати 107,12 млрд сўмлик 156 та танлов (тендер) савдолари қонунга зид тарзда ўтказилган.
2022 йилнинг 8 ойи давомида, Тошкент шаҳридаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан бошланғич нархи жами 2 590,9 млрд сўмлик 1974 та танлов (тендер) савдолари ўтказилиб, шундан 156 та танлов (тендер) савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар бермоқда.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларга зид тарзда ўтказилган тендер савдоларининг умумий бошланғич қиймати 107,12 млрд сўмни ташкил этади.
Расмий хабарда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотларнинг айримлари санаб ўтилган: 66-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаби, Бектемир, Миробод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туман мактабгача таълим бўлимлари, Яшнобод туман халқ таълими бўлими, “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ, Р.Глиер номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Кўприкқурилиш трести” УК қошидаги 13-Кўприкқурилиш отряди, Олмазор туман ҳокимлиги, Миробод туман Ободонлаштириш бошқармаси, “Тошкент иссиқлик маркази” ДУК Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Uz Chasys” МЧЖ, “Отел Ўзбекистон” МЧЖ, кўзи ожизлар мактаб-интернати, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги академик лицейи ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилганлар ва яна 52 та ташкилотга иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилган.
23 та харид буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинган, 81 та харидда йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритилган.
Аввалроқ, Сенатнинг 32-ялпи мажлисида Танзила Норбоева ҳудудларда қурилиш компаниялари бир вақтнинг ўзида 10-20 талаб қурилиш лойиҳаларини ютиб олаётгани, бу эса сифатни тушираётганини айтганди. Унинг саволларига жавобан қурилиш вазири ўринбосари Шукрулло Жаҳонгиров “-5” тизими ишга тушишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026