Ўзбекистон | 10:35 / 15.10.2022
18585
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистон шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республика қолган ҳудудларига Волгабўйи орқали Россия Европа қисми (Москва области) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражагача илиқ, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даражагача совуқ, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид