Ўзбекистон | 17:23 / 17.10.2022
12568
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда чанг тўзони кутилмоқда

“Ўзгидромет” томонидан жорий йил 17 октябрида республика барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган.

Фото: KUN.UZ

Узоқ вақт давомида ёғингарчилик бўлмагани ва ҳаво ҳарорати инверсияси натижасида 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидагиларга амал қилишни тавсия этяпти:

  1. Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
  2. Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
  3. Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
  4. Тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналар олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.

Мавзуга оид