10:43 / 07.12.2022
25274

Алишер Усмонов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

У Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Алишер Отахонович Усмонов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. ЎзА хабар беришича, бу ўзгариш унинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан амалга оширилган. 

Davlat boshqaruvi Telegram каналига кўра, у Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланди.

Алишер Усмонов 1964 йилда Наманган вилоятида туғилган, турли йилларда Косонсой туман суди раиси, Мингбулоқ тумани прокурори ва 2017 йилдан Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият юритган.

У 2018 йилдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, 2017 йилнинг майида президент администрациясининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ташкил Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича хизмат этиб қайта шакллантирилганди.

Бундан олдинроқ 2016 йилдан буён Ўзбекистон президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Турсинхан Худайбергенов президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди.

Top