Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кучли туман туфайли 200 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Хитойнинг марказий Хэнан провинцияси Чженчжоу шаҳрида қуюқ туман туфайли 200 дан ортиқ автомобил тўқнашиб кетди, камида бир киши ҳалок бўлди.
Фото: AP
Ҳодиса 28 декабр куни эрталаб соат 7:40 да икки томонлама йўл кўпригида содир бўлган. Йўлда кўринишнинг ёмонлиги туфайли кўп сонли автомобиллар бир-бири билан тўқнашган.
Воқеа жойида ишлаётган қутқарувчилардан бирининг маҳаллий радиога маълум қилишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «авария»да 200 дан ортиқ автомобил иштирок этган.
Айни пайтда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи йирик авария оқибатларини бартараф этмоқда.
Мавзуга оид
11:43 / 09.02.2026
Иссиқ ва ёмғирли ҳафта
17:52 / 07.02.2026
Тоғларга кўп қор ёғди: бу йил баракали, аммо хавфли мавсум бўлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026