Ўзбекистон | 14:23 / 10.01.2023
3165
1 дақиқада ўқилади

Янгиланган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси жорий этиляпти

Президент томонидан “Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таҳририни жорий этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.и

Фото: AP

Олий Мажлиснинг “Товарларни тавсифлаш ва кодлаштириш уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида”ги қарорига ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тўғрисидаги битимга мувофиқ, Ўзбекистонда Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси қўлланилади. У Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланган.

Жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. 

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш топшириғи берилган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таҳририни ўз расмий сайтларида жойлаштиради.

Мавзуга оид