Январ ойида 5,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлангани аниқланди
Бу ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
2023 йил январ ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Оқибатда тизимга 5,6 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
21:25 / 09.12.2024
Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилади
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024