Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бўйлаб янги ҳаво тревогаси эълон қилинди
Бутун Украина бўйлаб янги ҳаво тревогаси эълон қилинди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Фото: Reuters
Қайд этилишича, «Кинжал» ракеталарини олиб ўтишга қодир МиГ-31К Беларусдаги Мачулишчи аэродромидан ҳавога кўтарилган.
Қора денгиз акваториясида ракеталар ҳам учирилгани қайд этилган.
Киев шаҳри, Днипропетровск ва Киев вилоятларида ракета ҳужуми хавфи туфайли электр энергиясини фавқулодда ўчириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Россиянинг Украина бутун ҳудудига янги ракета зарбалари бериши хавфи юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби эрталабки ҳисоботида айтилганди.
Ўтган кун давомида Россия кучлари 52 та авиацион ва 6 та ракета зарбаси берди, улардан иккитаси Донецк вилояти Краматорск шаҳрининг фуқаролик инфратузилмасига қаратилган эди, дея хабар берди ҳарбийлар.
Бундан ташқари, Бош штабнинг хулосасига кўра, Россия Федерацияси бир нечта ракета тизимларидан 63 та ҳужумни амалга оширди, жумладан, Донецк ва Херсон вилоятларидаги фуқаролик инфратузилмаси ўққа тутилди.
Аввалроқ Россия яна Украинага дронлар билан ҳужум қилганди.
Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди.
Мавзуга оид
17:55 / 16.12.2025
Украинада сулҳ ва сайлов эҳтимоли ортмоқда — сиёсатшунослар
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
11:55 / 16.12.2025