Жаҳон | 18:55 / 16.03.2023
20888
1 дақиқада ўқилади

«Миллион» лақабли қўй Қозоғистонда энг йирик деб топилди

Қозоғистонлик фермер 230 кг вазнга эга қўйни боқиб, етиштирди.

Фото: Sputnik

Ҳисор зотига мансуб «Миллион» лақабли қўй Қозоғистон рекордлар китобига киритилди. Ҳайвоннинг вазни 230 килограмм, бўйи эса 1,05 метр, деб ёзди Sputnik.

Туркистон вилоятида яшовчи «Миллион» эгасига гўшт-ёғ етиштириш йўналишидаги қўйнинг вазни 230 килограмм эканини тасдиқловчи сертификат берилди.

«Миллион - рекордлар китобига кирди. Бу тарих», деб ёзди қўйнинг эгаси Қуаниш Миктибаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қуаниш Миқтибоев фермер бўлиб, наслдор чорвачилик билан шуғулланади. Икки йил олдин у чимкентлик фермер Рустам Турғуновдан «Каштан» исмли қўчқорни 18 млн тенгега (қарийб 40 минг долларга) сотиб олган эди. Бу бир квартиранинг нархи билан тенг.

Мавзуга оид