Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиянинг 33 фуқароси ва 225 компаниясига қарши санкция киритди
Фото: РИА Новости
Украина Россиянинг 225 компанияси ва Россия Федерациясининг 33 фуқаросига қарши 10 йил муддатга санкциялар киритди. Мамлакат президенти Володимир Зеленскийнинг тегишли фармони давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.
Чекловлар активларни музлатиш, лицензияни бекор қилиш, савдони тўхтатиш ва бошқа чораларни ўз ичига олади.
«Евробарометр» сўнгги маълумотларига кўра, Европа аҳолисининг 74 фоизи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Rheinische Post газетаси хабар берган.
Респондентларнинг 65 фоизи Украинага қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий ёрдам етказилишини ёқлайди. ЕИдаги аксарият фуқаролар Европа Иттифоқи томонидан Россиянинг Украинадаги агрессив урушига қарши кўрилаётган чоралардан мамнун.
Бироқ сўралганларнинг 80 фоизи Евроиттифоқ давлатларидан қурол сотиб олишда ўз ҳаракатларини яхшироқ мувофиқлаштиришни ҳам талаб қилган.
Мавзуга оид
13:31
Украинага 90 млрд евро: Германия Венгрияга босимни кучайтирмоқда
13:55 / 04.03.2026
Трамп: Украина бўйича музокаралар устувор йўналишлар рўйхатида “жуда юқори” ўринда
13:21 / 04.03.2026
ОАВ: Украина фронтда немис “мини-Таурус”ларини оммавий қўллаяпти
12:31 / 04.03.2026