16:36 / 17.04.2023
8129

Украина: озод қилинганларнинг аксарияти асирликда қийноққа солинган

Фото: AP

Россия асирлигидан озод этилган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг катта қисми, яъни 86 фоизи қийноқларга дучор бўлганини айтди. Бундай маълумотларни Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец «Украинска правда» газетасига берган интервьюсида келтирди

У Украина ҳарбийлари қандай қийноқларга учраганига аниқлик киритмади ва бу Россияда қолган ҳарбий асирларнинг янада қаттиқроқ қийноқларга олиб келиши мумкинлигини тушунтирди. 

Лубинец, шунингдек, сўнгги тўққиз ой ичида Украина Қуролли кучларининг асирга олинган аскарлари россиялик ҳарбийлар томонидан оммавий қатл этилгани акс этган ўнлаб видеолавҳалар келиб тушганини айтди. 

Бундан олдин Украина янги асирлар алмашинуви доирасида 130 кишини қайтарганди. Бу ҳақда президент девони раҳбари Андрей Ермак айтиб ўтди. 

Алмашиш бир неча кун давом этди, деди у. Шу билан бирга, у қанча одам Россия Федерациясига ўтказилганига аниқлик киритмади. Россия хабар эълон қилинган вақтда алмашинув ҳақида хабар бермади.

Аввалроқ Украина ва Россия ўртасида янги ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтганди

Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, 100 киши Россия асирлигидан Украинага қайтган. 

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги 106 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ватанига қайтганини маълум қилди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top