Ўзбекистон | 12:58 / 11.05.2023
8575
4 дақиқада ўқилади

Mobiuz акция ғолибларига пул сертификатларини топширди

Фото: Mobiuz

Ғолиблар “Омадли тўлов” акцияси доирасида 1 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача ютиб олишди. Уларни аниқлаш маросими шу йилнинг март ойида бўлиб ўтганди.

Mobiuz мобил оператори ўз абонентларига қувонч бахш этишда давом этмоқда. Компания нафақат манфаатли тариф режалари ва хизматлари билан, балки пул ва бошқа совринларни ютиб олиш имконини берувчи акция ва танловлар орқали буни уддасидан чиқмоқда.

Компаниянинг Марказий офисида ҳамда ҳудудлардаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш марказларида “Омадли тўлов” акцияси ғолибларига пул сертификатларини топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Акциянинг соврин жамғармаси 500 миллион сўмни ташкил қилди.

Mobiuz’нинг амалдаги ва янги абонентлари учун “Омадли тўлов” акцияси уч ой давомида ўтказилди. Mobiuz мобил иловаси орқали компаниянинг исталган абоненти балансини камида 40 минг сўмга тўлдирганлар акция иштирокчисига айланди. 2023 йилнинг март ойида акциянинг 84 нафар ғолибини аниқлаш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди.

Бахтли инсонларнинг барча керакли ҳужжатлари тўпланиб, расмийлаштирилгач, куни кеча пул сертификатлари топширилди. Барча ютуқлар ғолибларга нақд пулсиз шаклда яқин кунларда ўтказиб берилади.

Наманган вилоятидан Исломбек С.:

– Бир йил аввал Mobiuz’га улангандим. “Омадли тўлов” акцияси доирасида 5 миллион сўм ютиб олдим. Мен учун бу кутилмаган воқеа бўлди, чунки менда ғалаба қозониш учун фақат иккита ID-код (имконият) бор эди.

Қашқадарё вилоятидан Отабек Ҳ.:

- Компания вакиллари март ойида жонли эфирда ғолибларни аниқлаш бўлаётганда менга қўнғироқ қилишган экан, лекин маълум сабабларга кўра қўнғироққа жавоб бера олмагандим. Кейинроқ компаниядан боғланиб, 100 миллион сўм ютиб олганимни айтишганида, ишонмадим. Аммо бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Ютган маблағни қандай мақсадларга сарфлашни ҳали ҳал қилмадим.

Самарқанд вилоятидан Камолиддин А.:

– 20 миллион сўмлик учта совринни қўлга киритган ғолиблардан бири бўлдим. Анчадан бери ота-онамни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни орзу қилардим. Соврин орзум ушалишига мени яқинлаштирди. Mobiuz’га раҳмат айтаман, унинг хизматларидан 2016 йилдан бери фойдаланиб келаман.

Сурхондарё вилоятидан Азамат Р.:

- Ўтган йилнинг охирида Mobiuz’нинг «Жозибали» тарифига янги рақам билан улангандим. Компания мобил иловасида алоқа учун пул тўлаб, акция иштирокчисига айландим. 10 миллион сўмлик совринни ютиб олдим. Тадбиркор сифатида мен муваффақиятга ишонаман – мана акция ҳам менга муваффақият олиб келди.

“Омадли тўлов” акциясининг ҳар бир ғолиби Mobiuz билан боғлиқ ўз муваффақият тарихига эга. Уяли алоқа оператори уларга камида қувонч ва ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этди. Аксарият ғолиблар эса компания туфайли ўз орзу ва режалари рўёбга чиқиши сари яна бир қадам ташлашди. Шундай экан, Mobiuz нафақат алоқа хизматларини тақдим этмоқда, балки ўз абонентларига меҳр ва эътибор кўрсатиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид