Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдан Ўзбекистонга навбатдаги дори воситалари партияси етиб келди
Фото: Dunyo
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатига инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг олтинчи партиясини Тошкентга бепул етказиб берди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мазкур акцияни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатнинг Қоҳирадаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ташкил этди.
Умумий ҳажми 17 мингдан ортиқ дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона С гепатитига қарши дори воситаларини бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.
Мавзуга оид
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026
Оздирувчи укол ва дорилар: қачон истеъмол қилиш мумкин эмас?
11:07 / 25.12.2025