Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда канализация чуқури ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолиб кетган фуқаро қутқарилди
Кеча, 9 июл куни соат 19:13 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида фуқаронинг тупроқ остида қолиб кетгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Фото: ФВБ ахборот хизмати
Қайд этилишича, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқур ўпирилган ҳамда бир фуқаро тупроқ остида қолган.
Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилган.
Маълум қилинишича, айни вақтда фуқаронинг аҳволи яхши.



Мавзуга оид
14:56 / 01.07.2025
Save Soil ҳаракати Ўзбекистон билан тупроқни қайта тиклаш бўйича ҳамкорлик қилади
09:56 / 06.01.2025
Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
08:10 / 05.11.2024
Тошкентда фуқаро кабел ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди
14:34 / 03.10.2024