Ўзбекистон | 07:31 / 29.07.2023
5515
1 дақиқада ўқилади

Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Малайзиянинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов янги тайинланган Малайзия элчиси Илхам Туа бин Иллиасдан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилиб олди.

«Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Илхам Туа бин Иллиас жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз», деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. 

Вазир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси билан биргаликда элчини Ўзбекистон - Малайзия алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик миссиясини амалга оширишда қўллаб-қувватлашини билдирди.

Аввалроқ Малайзия элчиси Ҳенди Ассан Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётгани хабар берилганди.

Ҳенди Ассан 2018 йилнинг август ойида ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхаларини тақдим этганди.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид