17:34 / 07.08.2023
28444

Раъно Жўраева «Uzbekistan Airports» АЖ раҳбарлигини тарк этди

Жавлонбек Умархўжаев «Uzbekistan Airports» АЖнинг янги раҳбарига айланди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги «Uzbekistan Airports» АЖ раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида хабар берди.

«Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра «Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Икки ярим йиллик раҳбарлик фаолияти давомида Раъно Жўраева компанияда катта ўзгаришларни амалга оширишга эришди. 

Хусусан, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, компания бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда молиявий–иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини берди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.  

Жавлонбек Ойбекович Умархўжаев «Uzbekistan Airports» АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Раъно Жўраева компанияга 2021 йил февралида раҳбар этиб тайинланганди. Ундан олдин узоқ йиллар Россияда авиация соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2022 йил сентябрида у билан келишув уч йилга узайтирилганди.

Top