Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 фоизга ўсди
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 млн сўм (1 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этди.
2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ўсган.
2023 йилнинг январ-сентябр ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 млн сўм (1 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 фоизга ошган.
Мавзуга оид
15:46
Ўзбекистонда кўп болали уй хўжаликлари улуши кескин кўтарилди
13:39
Ҳудудлар кесимида электр ускуналар ишлаб чиқариш: Тошкент шаҳри биринчи ўринда
10:42
2025 йилда ҳуқуқ ва бухгалтерлик хизматлари 4,6 трлн сўмга етди
17:40 / 15.01.2026