Ўзбекистон | 10:21 / 21.12.2023
13098
1 дақиқада ўқилади

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

2021 йил октябридан 2023 йил октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Фото: Uzreport

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Uzreport телеканалида эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу фуқароларнинг кўпчилиги Мексика орқали Қўшма Штатларга ўтган.

Лавҳада тақдим этилган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролардан бирининг маълум қилишича, Қўшма Штатларда асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун рейдлар бошланган.

Бундан олдин Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олингани маълум қилинганди.

Мавзуга оид