Ўзбекистон | 12:24 / 11.01.2024
4035
2 дақиқада ўқилади

Меҳрибонлик уйлари Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимига ўтказилди

2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу - президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.

Фото: Mehribonlik.uz

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари; Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари; маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди.

Шу пайтга қадар Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.

Шунингдек, 2024 йил 1 августдан бошлаб:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари агентлиги тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

Ички ишлар вазирлиги тизимидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидан Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳам агентликка ўтказилади.

Мавзуга оид