18:48 / 15.02.2024
9496

Андижонда 1,7 миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилган

Президент Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон вилоятида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда жами 1,7 миллиард долларлик 26 та лойиҳа устида иш борилмоқда. Бу ҳақда президентнинг вилоятга ташрифи вақтида маълум қилинган. Улар энегретика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва инфратузилма каби муҳим соҳаларда.

«Масалан, мини гидро электр станциялар, уй-жой ва кўнгилочар масканлар қуриш, электробуслар ва улар учун аккумуляторлар, керамогранит ва бетон панеллар, дори воситалари ишлаб чиқариш, гилос ва резавор мевалар етиштириш каби лойиҳалар кўплаб иш ўринлари, иқтисодий самарадорлиги билан халқимизга катта манфаат келтиради», дейилади хабарда.

Давлат раҳбари хитойлик инвесторлар билан суҳбатлашди. Улар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражага чиққани, мамлакатдаги улкан имкониятлар ишбилармонларга ишонч бераётганини таъкидлашди.

Top