Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсад қилинган. Республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади.
Фото: Getty Images
Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилаётганини маълум қилди.
«Республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босим камайиши ҳолатлари кузатиляпти.
Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.
Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз», дейилган хабарда.
АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилиши маълум қилинган.
- Бундан олдинроқ «Ҳудудгазтаъминот» кейинги кунларда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилаётгани муносабати билан аҳолини тежамкорликка чақириб, ҳайдовчилардан автомобилларини ёнилғи билан тўлдириб олишни сўраганди.
- 17 феврал куни эса Бухоро вилоятида барча АГТКШ фаолияти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
13:28 / 08.11.2025
Энергетика вазирлиги электр ва газ муаммолари бўйича 24/7 мурожаат каналларини эслатди
21:36 / 03.11.2025
Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди
13:56 / 06.08.2025