Ўзбекистон | 14:24 / 15.02.2024
12193
3 дақиқада ўқилади

Совуқ тушганда метан заправкалар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин

«Ҳудудгазтаъминот» кейинги кунларда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилаётгани муносабати билан аҳолини тежамкорликка чақирди, ҳайдовчилардан автомобилларини ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.

Фото: Kun.uz

16–18 феврал кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи –3...–8 даража, кечаси –11...–16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилди. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларга табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида республика бўйича 262 та авария бригадаларини шай ҳолатга келтирган.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳаво ҳарорати пасайган даврда истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслик, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериш зарурлиги, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва қўлбола ёндиргичлардан фойдаланмасликни эслатиб ўтган.

Шу билан бирга, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни, газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймасликни ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган ҳолда газ хизматига мурожаат қилишни сўраган.

«Фурсатдан фойдаланиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатиб ўтади. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва жойларда ташкил этилган банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

Совуқ кунларда газ истеъмолининг ортиши муносабати билан, АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёнилғи билан таъминлаб олишларини сўрайди. Айни вақтда мамлакатдаги барча АГТКШлар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин», дейилган хабарда.

Барча таклифлар, шикоятлар ва мурожаатларни 1104 телефон рақамига, газ сизиб чиқиши ҳолатлари ва бошқа техник муаммоларни бартараф этиш бўйича маълумотларни 104 рақамига қолдириш мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти