Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси элчиси Ким Хи-сангни қабул қилди.
"Корея Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Ким Хи-санг жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
У Ташқи ишлар вазирлиги номидан элчига мамлакатда бўлган даврида Ўзбекистон-Корея Республикаси алоҳида стратегик шериклигини бойитишга қаратилган фидокорона хизмати учун ўз миннатдорлигини билдирди. Дипломатнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Элчи Ким Хи-санг 2022 йилнинг 24 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.