08:17 / 13.05.2024
13159

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги меҳнат қонунчилиги қайси соҳаларда энг кўп бузилаётгани тўғрисида маълумот берди.

Вазирлик 2024 йилнинг январ-апрел ойи давомида қайд этилган ҳолатларни таҳлил қилиб чиқди. 

Маълум қилинишича, меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши халқ таълим муассасаларида кузатилган — 5 612 та. 

Ундан кейинги ўринда мактабгача таълим муассасаларида шундай қонунбузилиш ҳолатлари кўп бўлган - 2 173 та.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ - 1 215 та, қурилиш ташкилотларида - 266 та, қишлоқ хўжалигида - 452 та ҳолат қайд этилган.

Top