Норвегия аксарият россиялик сайёҳлар учун мамлакатга киришни ёпди
Норвегияга фақат қариндошлариникига бориш, ўқиш ёки ишлаш учун кетаётган россияликлар киритилади.
Ослодаги ҳукумат 23 май, пайшанба куни ўз веб-сайтида Норвегия 29 майдан бошлаб мамлакатга сайёҳлик ва «бошқа муҳим бўлмаган мақсадларда» келган барча Россия фуқароларига киришни тақиқлаши тўғрисида хабар берди. Айтилишича, бу чора Норвегия туристик визасини олишга муваффақ бўлган россияликларга ҳам (улар 2022 йилда берилиши тўхтатилган), бошқа Шенген давлати томонидан берилган визага эга бўлганларга ҳам тегишли.
Ҳукумат Норвегияда яшовчи ота-оналари, турмуш ўртоқлари ёки фарзандларини кўриш учун борадиган Россия фуқаролари, шунингдек, Норвегия ёки бошқа Шенген мамлакатларига ишлаш ёки ўқиш учун борадиган россияликлар учун истиснолар қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
Янги чекловлар
«Кириш имкониятларини чеклаш тўғрисидаги қарор Норвегиянинг иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан Россияга биргаликда жавоб бериш зарурлиги ҳақидаги позициясига мос келади», деб тушунтирди Норвегия адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Эмили Энгер Мел.
Норвегия расмийларининг қўшимча қилишича, улар Мурманск вилояти билан чегарадаги «Стурскуг» чегара постидаги вазиятни диққат билан кузатиб, «керак бўлса, чора кўришга тайёр».
2022 йил бир қатор Европа давлатлари россияликларга туристик визалар бериш қоидаларини қатъийлаштирди, айрим ҳолларда ҳатто уларни беришдан бош тортди. Европа Иттифоқининг бир қанча давлатлари – Финландия, Эстония, Латвия, Литва, Полша ва Чехия ҳам россияликларга туристик мақсадларда Европа Иттифоқининг ташқи чегараси орқали киришни тақиқлаган.
Мавзуга оид
14:00 / 17.12.2024
Норвегия Украина ҲДКга 230 млн евролик ёрдам ўтказади
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024