Тошкентда иккита “гармошка” автобус тўқнашди
18 метрли King Long автобуси пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдани ўтказиб юбориш учун тўхтаган вақтда ортидан масофа сақламай келган худди шундай автобус келиб урилган. Натижада автобус ҳайдовчиси, чиптачиси ва 2 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Тошкентнинг Сергели туманида King Long русумли 18 метр узунликдаги автобус худди шундай русумдаги бошқа бир автобусга бориб урилди, оқибатда 4 киши жароҳатланди.
“Тошшаҳартрансхизмат” ахборотига кўра, 14 июн куни соат 16:14 ларда 131-йўналишдаги автобус Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдани ўтказиш учун тўхтаган вақтда, орқадан оралиқ масофа сақламай ҳаракатланиб келаётган 58-йўналиш автобуси келиб урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, автобус ҳайдовчиси, чиптачиси ва 2 нафар йўловчи тан жароҳати олган. Автобуслар техник шикастланган.
Компанияда ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган, ҳолатни ЙҲХБ ҳам ўрганмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
08:45 / 20.12.2024
Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди
13:54 / 19.12.2024