Жаҳон | 12:23 / 14.08.2024
1505
1 дақиқада ўқилади

4 июлдан бери Ғазодаги мактабларга 20 дан ортиқ ҳужум уюштирилди

Ўтган 10 ой ичида Ғазодаги мактабларнинг ярмидан кўпи тўғридан тўғри ҳужумга учраган.

Фото: Anadolu Agency

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 4 июлдан буён Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга бошпана берган 21 мактабга уюштирган ҳужумларида 274 киши ҳалок бўлганини билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги Исроилнинг Ғазодаги кўчирилган фаластинликлар бошпана топган мактабларга уюштирган ҳужумлари ҳақида баёнот берди. 

Бу маълумотларга кўра, сўнгги 10 ой ичида Ғазодаги мактабларнинг ярмидан кўпи бевосита ҳужумга учраган. 

4 июлдан бери Ғазода мактабларга 20 дан ортиқ ҳужум уюштирилди, натижада 274 фаластинлик ҳалок бўлди.

Баёнотда Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлиги таъкидланди.

7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари натижасида 39 929 фаластинлик, жумладан 16 314 бола ва 10 980 аёл ҳалок бўлди, 92 240 нафари яраланди.

Мавзуга оид