Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 4 минг доллар пора олган вақтида ушлангани, аввал ҳам жиноят содир қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи илгари жиноий жавобгарликка тортилмаган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ хабар берди.
Аввалроқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти, Даштобод станцияси бошлиғи 4 минг доллар пора олган вақтида ушлангани, у муқаддам Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ берган изоҳга кўра, мазкур станция бошлиғи 2011 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини тамомлаб, тизимда 13 йил фаолият олиб борган. Илгари ўзига ҳам, яқин қариндошларига нисбатан ҳам жиноий иш очилмаган ва судланмаган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозир унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
22:20 / 02.12.2024
«Тошкент — Хожикент» йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилади
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024