Жамият | 11:02
14883
1 дақиқада ўқилади

Навоийда бир мактабдан кетма-кет уч ўқувчи вафот этди

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси кетма-кет ўз жонига қасд қилди. Олдинроқ эса ушбу мактабнинг ўқувчиси дарс пайтида синф раҳбари жавоб бериб юбориши ортидан чўмилишга бориб, чўкиб кетганди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кармана туманидаги 30-умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида кетма-кет ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилмоқда.

18 декабр куни мактабнинг 9-синфида таҳсил олувчи ўқувчи (ўғил бола) ўзини осиб, жонига қасд қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади.

Айни шу мактабда бир ой олдин, 18 ноябр куни ҳам шундай ҳолат кузатилган: 11-синфда ўқийдиган ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган. У ҳам яшаш уйида ўзини осган. Қизнинг ота-онаси шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

24 май куни эса ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчилари дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири сувга чўкиб ҳалок бўлганди.

Ўшанда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирган эди. Бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар бўйича расмий муносабат берилмади. 

Мавзуга оид