Жаҳон | 09:15
3526
2 дақиқада ўқилади

«Оборонлогистика»: «Урса Майор» теракт туфайли чўкиб кетди

«Оборонлогистиcс» компанияси маълумотларига кўра, Ўрта Ер денгизида унинг Ursa Major савдо кемасида мақсадли теракт уюштирилган. Компания кема экипажи аъзоларининг кўрсатмаларига таянган.

Фото: Reuters

23 декабр куни Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган Россиянинг «Урса Майор» (Ursa Major) савдо кемасида «мақсадли террористик ҳужум» уюштирилди, деб хабар бермоқда 25 декабр, чоршанба куни Россия ОАВ кема эгаси «Оборонлогистика» компаниялар гуруҳига таяниб.

Компания экипаж аъзоларининг кўрсатмаларига таянган, ундан келиб чиқадики, 23 декабр куни Москва вақти билан соат 13.50 да «ўнг орқа томондан кетма-кет учта портлаш содир бўлди», шундан сўнг кема «кескин чайқалди, бу кемага сув кирганини кўрсатади».

«Оборонлогистика» кеманинг ортиқча юкланмаганини алоҳида таъкидлади. «Урса Майор» кемаси 806 тонна юк билан Санкт-Петербургдан Владивостокка сузиб кетаётган эди. Бортда иккита портал крани, иккита кран махсус мосламаси, иккита кемаларда қўлланадиган қопқоқ, қопқоқлар учун ускуналар билан жиҳозланган 20 футлик контейнер ва 129 та бўш контейнер бўлган.

Россия юк кемаси Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учради

Россиянинг «Урса Майор» юк кемаси Ўрта Ер денгизида, Испаниянинг Агилас шаҳри ва Жазоирнинг Оран шаҳри оралиғида чўкиб кетди, деб хабар бермоқда Испаниянинг La Verdad нашри 24 декабрга ўтар кечаси Испания қутқарув хизматига таяниб.

ОАВ хабарларига кўра, бортдаги 16 денгизчидан 14 нафари Испаниянинг Картагена портига олиб кетилган. Яна иккиси бедарак йўқолган.

La Verdad манбаларига кўра, 23 декабр куни соат 12.30 да «двигателлари портлаган» кема ҳаракатланишдан тўхтаган. Россия ҳарбий кемаси қутқарув операциясини, шунингдек, бир ҳудудда ҳаракат қилаётган бир нечта кемани назоратга олган. Кейинроқ уларга Испания ҳарбий-денгиз кучларининг патрул кемаси қўшилган.

Мавзуга оид