Газлидаги бошқарма цехида янги двигатель ўрнатилди
Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги муҳим муҳандислик иншоотларидан бири бўлиб, унинг самарали ишлаши мамлакат энергия таъминоти барқарорлигида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, қиш-қировли кунларда газ узатиш тизимининг ишончлилиги ҳамда узлуксизлиги катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда бошқармада бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Янги двигатель – тизим самарадорлиги кафолати
Бошқарманинг 5-газ сиқув компрессор станциясидаги “Б” цехига табиий газни тортиб олиш жараёнидаги самарадорликни ошириш мақсадида “ДУ-80Л1” русумли янги двигатель ўрнатилди. Бу агрегатнинг доимий соз ҳолатда ва тўлиқ қувват билан ишлаши магистрал газ қувурлари тизимида самарадорликни таъминлайди. Двигателни ўрнатиш ва ишга тушириш жараёни “Ўзтрансгаз” раҳбариятининг қатъий назорати остида амалга оширилди.
Захира электр станцияси – барқарорлик кафолати
Қишда электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишлар сабаб газ узатиш тизимида тўхтовлар юзага келмаслиги учун бошқармада “РАЭС-2500” русумли кўчма электр станцияси ўрнатилди. Табиий газда ишлайдиган ушбу станция тежамкорлиги ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун қуввати 2500 кВа бўлган трансформатор ўрнатилди ва замонавий кабел тизими ётқизилди.
Газ таркиби таҳлилида замонавий ечимлар
Қишга тайёргарлик доирасида бошқармада замонавий оқимли газ хроматографлари ўрнатилди. Бундан ташқари, уларга мос янги дастур ишга туширилди. Бу дастур орқали табиий газ таркиби ва кимёвий кўрсаткичларига оид ҳафталик таҳлиллар бошқарма мутахассислари томонидан амалга оширилади. Ушбу технология жамият маблағларини тежашга ҳам ёрдам беради.
Фильтр-сепараторлар — газ сифатида муҳим восита
Бошқарманинг ДКС-4 компрессор станциясида фильтр-сепараторлар ўрнатилди. Улар газ қувурлари тизимида механик қўшимчалар ва намликдан тозалаш орқали газ узатиш жараёнининг самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлайди. Бу чора-тадбирлар орқали магистрал газ қувурларининг узлуксиз ишлаши кафолатланмоқда.
Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси томонидан амалга оширилган бу янгиликлар мамлакат энергия таъминоти барқарорлигига қўшган ҳиссаси билан аҳамиятлидир. Янги двигатель, захира электр станцияси, фильтр-сепараторлар ҳамда хроматографлар каби замонавий ечимлар қиш даврида газ узатиш тизимининг ишончлилигини таъминлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
19:00 / 19.08.2024
Газлидаги компрессор станциясини куз-қишга тайёрлаш доирасида газ турбинали двигателлар ўрнатилди
17:00 / 13.07.2024
Тошкент куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда: "Тошкент-1" газ тақсимлаш станциясида ишлар авжида
20:37 / 28.05.2024