РФда ҲҲМ Санта-Клаусни уриб туширгани акс этган ролик суратга олинди
Санта-Клауснинг чанаси портлагандан сўнг, Қор бобо ҳаво мудофаа тизими жангчисига: «Тўғри, бизнинг осмонимизда бегона нарса керак эмас», дейди. Видеони интернетда Россия тарғибот каналлари тарқатмоқда.
Россияда Янги йил олдидан видео тарқалмоқда, унда Россия ҳаво мудофааси Москва Кремли устида ракета билан Санта-Клаус чанасини уриб туширган. Видеода янги йилдаги Москва тасвирлари буғулар бўлган чанада шаҳар узра учаётган Санта-Клаус билан алмашади. Унинг қўлида Coca-Cola банкаси, чанасида эса НАТО эмблемаси туширилган бир нечта ракеталар бор. Кейинги кадрда ёш ҳаво мудофаа тизими жангчиси ракета билан чанани уриб туширади, шундан сўнг унинг ёнида ўтирган Қор бобо: «Тўғри, бизга осмонимизда бегона нарса керак эмас», деди. Видео экрандаги «Янги йилингиз билан, россияликлар!» матни билан тугайди.
Видео Россия тарғибот каналлари томонидан тарқатилмоқда, деб хабар берди «Осторожно, новости» нашри 27 декабр, жума куни. Нашрнинг ёзишича, видеода ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими оператори ролини ёш актёр Дмитрий Мелников ижро этган. «Осторожно, новости» билан суҳбатда у шартнома шартларидан келиб чиқиб, видео муаллифининг исмини айта олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу видео аввалроқ суратга олинган ва Қозоғистоннинг Оқтов шаҳридаги авиаҳалокатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
Қозоғистон расмийлари ҳозирча Azerbaijan Airlines (AZAL) самолётининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учрагани ҳақидаги версияларни баҳолашдан ўзини тийиб турибди. «Биз бугунги кунда ҳеч қандай версияни тасдиқлай ёки рад эта олмаймиз», деди Қозоғистон бош вазири ўринбосари, авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссиясини бошқараётган Канат Бозумбаев 26 декабр куни Tengrinews мухбирига. Кейинчалик, Оқтовда бўлиб ўтган брифингда у «ҳеч қандай версияни рад этиб бўлмайди», деб такрорлади. Бозумбаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда содир бўлган воқеанинг расмий версияси йўқ, Россия ва Озарбойжон ўзлариникини тақдим қилмаган.
«Улар бизга самолёт қуш билан тўқнашгани ёки ичида портлаш бўлган деган хулосага келганда, тергов якунига етказилади... Журналистик тахминлар ва тадқиқотлар ҳукуматдаги баъзи манбаларга асосланади. Озарбойжонлик ҳамкасблар билан алоқадамиз. Ҳеч кимда ҳеч қандай версия йўқ, ҳозирча ҳеч қандай версияни на Россиядан, на Озарбойжондан олганимиз йўқ», — деди Қозоғистон бош вазири ўринбосари.
Мавзуга оид
08:43 / 28.12.2024
Lloydʼs List: РФ танкердан айғоқчи кема сифатида фойдаланган
13:51 / 27.12.2024
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
09:51 / 26.12.2024
РФ давлат компанияларида СССР давридаги сиёсий ахборот дарслари қайта тикланади
14:59 / 25.12.2024