Тошкентда "Анҳор" канали бўйида турар жой мажмуаси лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилди
30 декабр куни Тошкентда "Анҳор" канали бўйида қурилиши режалаштирилган турар жой мажмуаси лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.
Лойиҳа муаллифлари "Лабзак" маҳалласи аҳолисини йиғиб, уларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириш имконини яратди. Тошкентда йирик объектларни маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олмасдан қуриш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Турли мулоқот шакллари Шаҳарсозлик кодекси ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган, аммо улар амалиётда камдан-кам қўлланилади. Бундай формат Тошкентда йирик объектларни қуришда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш борасида янгилик ҳисобланади, бу ерда барча томонларнинг фикрлари эшитилиб, манфаатлар ўзаро мувофиқ келиши мумкин.
Жамоатчилик эшитувларидан аввал коммуникация агентлиги жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини олиб борди. Research Group Central Asia социологик тадқиқот агентлиги ёрдамида 25–29 декабр кунлари "Лабзак" маҳалласи кўп қаватли уйларида хонадонма-хонадон сўров ўтказилди.
Эшитувда таниқли архитектурачилар, урбанистлар ва жамоат арбоблари лойиҳанинг шаҳар муҳитига таъсирини таҳлил қилишди, аҳоли фикри эшитилди.
Эшитувлар ва сўровлар давомида йиғилган барча фикр ва таклифлар, шунингдек, мутахассисларнинг хулосалари якуний протоколга киритилди. У Тошкент шаҳар ҳокимиятига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига, шунингдек, Тошкентда қурилиш ишларини назорат қилувчи бошқа давлат органларига тақдим этилди.
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 19.11.2024
Tashwell – соғлом турмуш тарзини хоҳловчилар учун янги даражадаги турар жой
17:16 / 02.08.2024
Талабаларни турар жой билан таъминлашда фаол қатнашган марказлар 30 миллион сўмгача мукофотланади
11:04 / 06.09.2023
Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади
08:08 / 21.08.2023