Хитой АҚШнинг 28 та мудофаа компаниясига қарши чеклов киритди
ХХР «миллий хавфсизлик ва манфаатларни таъминлаш йўлида» Қўшма Штатларнинг қатор компанияларига икки томонлама мақсадли товарларни етказиб бермайди.
Хитой Савдо вазирлиги АҚШнинг 28 та мудофаа компаниясига икки томонлама мақсадли товарлар етказиб берилишига тақиқ қўйди, деб хабар беради South China Morning Post.
«Миллий хавфсизлик ва манфаатларни таъминлаш йўлида ҳукумат экспорт назорати ҳамда икки томонлама мақсадли товарларни тартибга солиш қонуни асосида ушбу чораларни қабул қилди», — дейилади идора хабарида.
Савдо вазирлигининг аниқлик киритишича, ҳукумат ядровий қуролни тарқатмаслик устидан назоратга риоя қилиш доирасида ҳам мазкур қадамни ташлаган. Савдо чекловларига тушганлар орасида General Dynamics, Boeing Defence, Space & Security, Lockheed Martin Corporation, Raytheon Missiles & Defence каби фирмалар ҳам бор.
Бундан ташқари, ХХР Савдо вазирлиги 2 январ куни яна бир баёнотни эълон қилган бўлиб, унда ўнлаб чет эл мудофаа компаниялари Тайван ҳукуматини қуролланиш билан таъминлагани боис ишончсиз контрагентлар рўйхатига киритилган.
АҚШ Тайван ҳукуматини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келади. Ўз навбатида Хитой Америка қуролларининг еказиб берилишига қарши.
Эслатиб ўтамиз, декабр бошларида ХХР ҳарбий саноатга боғлиқ 13 Америка компанияси, шунингдек, олти нафар топ-менежерга қарши санкциялар жорий этилганди ва Пекин буни Тайванга қурол сотилаётгани билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
15:05 / 04.01.2025
Хитойда қурилаётган “қуёшли” осмонўпар бино суратлари намойиш этилди (фото)
23:50 / 03.01.2025
Хитойда биринчи ҳаво электрокари намойиш этилди
20:51 / 03.01.2025
Хитой жанубдаги дарёларини шимолга буриш лойиҳасини амалга оширмоқда
18:32 / 03.01.2025