Сурия ҳукумати курдлардан қуролларини ташлашни талаб қилди — ОАВ
Курдлар қурол-яроғ ташлаш эвазига Суриянинг янги армияси таркибида камида битта армия корпуси ёки дивизиясини ташкил этиш, шунингдек, мамлакат шимолидаги нефт конларини тенг тақсимлашни истамоқда.
Суриянинг янги ҳукумати мамлакат шимолида жойлашган курд қўшинларидан қуролларини зудлик билан сўзсиз ташлашни талаб қилди, деб хабар берди Туркиянинг Hurriyet нашрига таяниб ТАСС.
Қайд қилинишича, Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) Суриядаги бўлими вакиллари Дамашқда Суриянинг янги ҳукумати билан учрашган.
Нашрнинг ёзишича, курд томони қурол-яроғ ташлаш эвазига Суриянинг янги армияси таркибида камида битта армия корпуси ёки дивизиясини ташкил этиш, шунингдек, мамлакат шимолидаги нефт конларини тенг тақсимлашни таклиф қилган. Бироқ, янги ҳокимият «бу масалани муҳокама қилишни ҳам истамай, КИП олдига қуролни сўзсиз ташлаш шартини қўйган».
Аввалроқ Сурия янги ҳукуматининг асосий иттифоқчиси бўлган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги курд кучларини «кўмиб ташлаш» билан таҳдид қилган эди. «Бу бўлгинчи-жиноятчилар ё қуроллари билан хайрлашади ёки улар билан бирга Сурия тупроғида дафн этилади», деган эди Туркия раҳбари.
8 декабрь куни ҲТШ гуруҳи бошчилигидаги ҳукуматга қарши кучлар Дамашқни эгаллаб, Башар Асад режими қулаганини эълон қилди. Муҳаммад ал-Башир 2025 йил 1 мартгача фаолият юритадиган ўтиш даври ҳукумати раҳбари бўлди. Суриядаги курд кучлари АҚШ томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. 2011 йилда Сурия инқирози бошланганидан кейин улар мамлакат шимолидаги Ҳалаб, Хасака, Раққа ва Дайр-аз-Зур вилоятларида автоном маъмурият тузган.
Мавзуга оид
20:35 / 07.01.2025
АҚШ Асад ағдарилганидан кейин Сурияга қарши санкцияларни юмшатди
19:27 / 07.01.2025
Туркия ва Қатар Сурияга иккита сузувчи электр станция юборади
17:42 / 07.01.2025
Дамашқ аэропорти халқаро рейсларни тиклади
08:47 / 07.01.2025