Жаҳон | 19:58 / 14.01.2025
7811
2 дақиқада ўқилади

Истанбулда бир кунда 5 ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этди

Ҳолат Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган. Марҳумлар 35-40 ёшли эркаклар бўлган.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 5 ўзбекистонлик қалбаки алкоголдан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 14 январ куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросининг яқин қариндошлари мурожаат қилган. Ушбу нохуш ҳолатлар Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган.

“Вафот этган фуқаролар асосан 35–40 ёшдаги эркаклар бўлиб, уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандларни етим қолдирди. Шу муносабат билан, Истанбул шаҳридаги Бош консулхона барча фуқароларни спиртли ичимликлардан тийилишга ва эҳтиёткорликка чақиради”, дейилади хабарда.

Бош консулхона саломатликка таҳдид солувчи ҳар қандай вазиятда зудлик билан яқин шифохонага мурожаат қилишни ҳамда консулхона билан боғланишни тавсия этган. Фавқулодда ҳолатлар юзасидан +905535411717 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини билдирган.

Олдинроқ Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида 17 киши вафот этгани, улар қўлбола спирт истеъмолидан заҳарланган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.  Бош прокуратура 13 январ куни мазкур заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот бериб, дастлабки маълумотларга кўра 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди